ЛИЦЕНЗИЯ ШАРТНОМАСИ

Иловадан фойдаланишдан олдин, илтимос, қуйидаги лицензия шартномаси шартларини ўқинг.

Иловадан ҳар қандай усулда фойдаланиш ушбу лицензия шартномаси шартларини тўлиқ ва сўзсиз қабул қилишингизни англатади.

Агар сиз лицензия шартномасини тўлиқ қабул қилмасангиз, иловадан ҳеч қандай мақсадда фойдалана олмайсиз.

1. Иловадан фойдаланувчи (шофёр) нинг ҳуқуқлари:

1.1. "Шофёр" Андроид тизимида ишлайдиган қурилмасини (телефон, планшет ва ҳоказо) "Виқор Тахи" офисига олиб келиб, компанияда ишлаш истаги борлигини айтиши мумкин.

1.2. Компанияда ишлаши мумкин бўлган ҳолатда "Виқор Тахи Ҳайдовчи" иловасини ўрнатиши ва ўз маълумотларини киритиб иловадан фойдаланиши мумкин.

1.3. "Виқор Тахи Ҳайдовчи" иловасини ўрнатиш жараёнида ёки иловадан фойдааниш жараёнида тушунмаган саволлари бўлса, компания ходимларидан сўраб, ўрганиб олиш ҳуқуқига эга.

1.4. Мижозлардан тушган буюртмаларни олиш ҳуқуқига эга. (Бунда буюртмалар "шофёр" нинг турган жойлашуви (локацияси), машинасининг ҳолати (юк орта олиш қобилияти, кондиционер ва ҳоказо) га қараб "Виқор Тахи" компанияси томонидан маълум мезонларда тақсимланади).

1.5. "Шофёр" ўз қурилмасини, ёхуд автомашинасини (жумладан, давлат рақами, тех.паспорти), ёки телефон рақамини алиштирган тақдирда иловадаги ўз маълумотларини бепул ўзгартириш ва тасдиқлатиш ҳуқуқига эга.

2. "Шофёр" нинг мажбуриятлари:

2.1. “Шофёр” автомашинасини ишга чиқишдан олдин ювиб, тозалаб, озода ҳолда ишга чиқиши шарт.

2.2. Мижозлар билан хушмуомала бўлиш, қўпол, ҳақоратли гапларни гапирмаслиги шарт.

2.3. Машина ҳаракатланиб турганда телефонда фойдаланмаслик керак, акс ҳолда мижоз пул тўламай тушиб кетиш ҳуқуқига эга.

2.4. “Шофёр” мижозлардан “Виқор Тахи Ҳайдовчи“ иловасида кўрсатилган миқдорда пул олиши шарт. Иловада кўрсатилган миқдордан ортиқча пул олиши мумкин эмас.

2.5. “Шофёр” мижознинг олдига етиб келиб, машина ҳаракатланишидан тўхтаганидан кейингина “етиб келдим” тугмасини босиши шарт.

2.6. Мижоз билан кетиб турганда, мижознинг рухсатисиз, йўлдан йўловчи олмаслиги шарт.

2.7. Мижознинг қимматли буюмлари қолиб кетса, дарҳол мижозга ёки “Виқор ТАХИ” маъмуриятига мурожаат қилиши шарт. Акс ҳолда, компания ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНИга ариза билан мурожаат қилади.

3. "Виқор Тахи" компанияси мажбуриятлари:

3.1. Мижозлардан тушган буюртмаларни "шофёрлар" га ўз вақтида етказиб бериш;

3.2. "Шофёр" ёки мижоздан шикоят тушганда вазиятни ўрганиб чиқиб ноқулайликни бартараф этиш;

3.3. "Шофёр" нинг қурилмасига "Виқор Тахи Ҳайдовчи" иловасини ўрнатиб бериш, зарур бўлганда уни ишлатиш бўйича йўриқнома бериш;

3.4. "Шофёр" нинг маълумотлари (1.5. бандга қаранг) ўзгарган тақдирда, маълумотларни бепул ўзгартириб, тасдиқлаб қўйиш;

3.5. "Шофёр" нинг балансидан ортиқча пул ечмаслик, ечилган пул ҳақида, агар зарурат бўлса, ҳисобот бериш лозим.

4. "Виқор Тахи" компаниясининг ҳуқуқлари:

4.1. "Шофёр" нинг устидан шикоят тушган тақдирда унинг вақтини ёпиб, очиш (блок).

4.2. Автомашиналарни техник ҳолати ҳамда озодалигини исталган пайтда текшириш.

4.3. “Шофёр” енгил ҳуқуқбузарлик қилган вақтда уни вақтинча ишдан четлатиш (1 ёки 2 соатга блок).

4.4. Қўпол ҳуқуқбузарлик қилган вақтда “шофёр” ни ишдан четлатиш (ҳайдаш) ҳуқуқига эга.

5. “Шофёр” қуйидаги ҳолатларда вақтинча ишдан четлатиш (огоҳлантириш) олади:

5.1. Буюртмани олиб, мижозни олмасдан ташлаб кетса.

5.2. Мижозни ярим йўлда ташлаб кетса.

5.3. “Шофёрнинг” телефон рақами ўчиқ бўлса.

5.4. Буюртмани олиб атай ёпиб юборса.

5.5. Мижозга қўпол муомала қилса.

5.6. Машина рақами ёки русуми ўзгарган бўлса-ю, компания ходимларини огоҳлантирмаган бўлса.

5.7. Буюртмани олиб, бошқа ҳайдовчини киргизиб юборса.

5.8. Мижоздан иловада курсатилган миқдордан ортиқча пул олса.

6. Қуйидаги ҳолатларда “Шофёр” ишдан бутунлай четлатилади:

6.1. Мижозни ҳақорат қилса ёки сўкиниб нафсониятига тегса;

6.2. Бир мартадан ортиқ иловада кўрсатилгандан ортиқча пул олса;

6.3. Иловадаги пул миқдорини мижозга кўрсатишдан бош тортса;

6.4. Аёл мижозларга тегажоғлик қилиб, номаъқул гаплар гапирса ёки ножўя смслар жўнатса;

6.5. “Шофёр” ни қайси ҳолатларда ишдан ҳайдаш ёки ҳайдамасликни “Виқор Тахи” компанияси ўз зиммасида қолдиради;

6.6. "Шофёр" ишдан четлатилган тақдирда балансидаги пул ҚАЙТАРИБ БЕРИЛМАЙДИ.